MakerSpace — яратувчилик, ижод, ностандарт ечимларни излаш ва креатив ғояларни амалга оширишга илҳомланган ижодкор одамлар учун очиқ бўлган ижодий макон. Жонбоз-мейкерлар ҳамжамияти – бу турли ёшдаги одамлар, техника соҳасининг мутахассислари, ҳунармандлар ва “гараж” ихтирочилари. Улар ўз ғояларини амалга ошириш ва ихтиро қилинган маҳсулотларнинг прототипларини яратиш учун биргаликда креатив иш маконида тўпланади. Мейкерлар орасида қизиқарли ғояларни яратувчилар ва эксперимент ўтказувчилар: дастурчилар ва муҳандислар, талабалар ва мактаб ўқувчилари, усталар, олимлар, ижодкорлар бор.
MakerSpace макони — бу ихтиро қилинган прототипларни яратиш учун зарур бўлган 3D-принтерлар, станоклар, иш ускуналари ва асбоблари билан жиҳозланган устахона, технологиялар соҳасидаги муаллифлар, новаторлар ва жонбозлар учун ўз ғоялари ва лойиҳаларини иш муҳитида амалга ошириши мумкин бўлган майдонча. Бу 3D-принтер ва робототехникадан тортиб, то дастурлаш ва веб-ишланмаларгача бўлган ускуналар ва технологияларга эга лаборатория ҳамда индивидуал тадқиқотларни давом эттиришга ёрдам берувчи ўқувчилар, талабалар ва катталар учун қизиқарли тадбирлар, илмий ва бадиий машғулотларга бой макон.
Makers Space лойиҳасининг бош ғояси — илмий-техникавий ижодкорлик, креативлик, “қўллар билан ишлаш” қобилиятини ривожлантириш, “ўзинг яса” тафаккурини оммалаштириш, ҳунарлар, инженерия, илмий лойиҳаларга қизиқишни оширишдан иборат.