(Русский) Язык:

Дизайн-фикрлаш

Дизайн-фикрлаш — бу дунёқараш, муаммоларни ҳал қилиш методи. Қандайдир бир ғояга уни бутун амалга ошириш йўлида ҳамроҳлик қиладиган узлуксиз жараён: мияга келган фикр, уни тест ва апробациядан ўтказишдан тортиб, то прототипда мужассам этиш ва ҳаётга татбиқ қилиш.

Ижодий ёндашув, бир жамоа бўлиб ишлаш, одамларга йўналтириш, қизиқиш ва некбинлик – дизайн-фикрлашнинг асосий таркибий қисмларидир. Дизайн-фикрлашнинг асосий хусусияти шундаки, у таҳлилий фикрлашдан фарқли ўлароқ танқидий бўлмаган таҳлил, ижодий жараён бўлиб, бунда умуман кутлмаган ғоялар муаммонинг энг яхши ечимига олиб келади.

Анъанавий мактаб таълими модели ахборотни ўқитувчидан ўқувчига беришни кўзда тутади. Бунда ўқувчи келажакда жуда кўп қимматли билимларга эга бўлади, бироқ улар ҳақиқатан ҳам муҳим ижтимоий муаммони ҳал этишга ёрдам бермайди. Таълим муассасаларида ўқувчилар ҳал қилиш ва яратишни талаб қилувчи амалий аҳамиятга эга масала кўринишида дарс олмайдилар, уларнинг вазифаси – фақат ўқитувчидан олинган ахборотни қайта такрорлашдан иборат.

Ўқувчиларга реал ҳаётий муаммо ҳақида гапириб беринг ва уларга, дизайн-фикрлаш воситаларидан фойдаланган ҳолда, унинг ечимини топишни таклиф қилинг. Бу таълим даражасини сифат жиҳатдан юқорига кўтаради. Ўқувчилар, улар эслаб қолиши учун ўқитувчи зарур маълумотларни берганида, фойдали билимларга эга бўлмайди. Улар охир-оқибатда бу оламни озгина бўлса ҳам яхшироқ қила оладиган олдиларида ҳал этилиши керак бўлган муаммо пайдо бўлганидагина ўрганадилар. Дизайн-фикрлаш асосларига қурилган фикрлаш жараёни ўқувчиларни жамиятдаги одамларнинг маҳаллий ва глобал муаммоларини ҳал этиш мақсадида креатив ва шу билан бирга яшай оладиган ғояларни яратишга ва уларни амалда қўллашга тайёр бўлган ижтимоий фаол фуқароларга айлантиради. Дизайн-фикрлаш бизнинг таълим муассасаларимизда етишмаётган новатор-талабаларни шакллантиради.

Дизайн-фикрлаш методикаси инновацияларни ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жорий қилишни, ғояларнинг яшаш қобилиятини тестдан ўтказишни, уларнинг потенциал мақсадли аудиторияда долзарблиги ва талабга эгалигини текширишни ўргатади. Дизайн-фикрлашнинг бешта асосий тамойили: эмпатия, радикал шериклик, идеация, прототиплаш ва итерация.

Дизайн-фикрлаш ҳамжамиятингиздаги одамлар оламини яхшироқ ва қулайроқ қилишга ёки сизнинг потенциал фойдаланувчиларингизнинг муаммосини ҳал этишга ёрдам беради. Уларнинг “кўнглини топиш учун” сиз ўзингизни фойдаланувчининг ўрнига қўйишингиз, унинг позициясидан туриб ўйлашингиз, олинган натижаларни ҳисобга олган ҳолда ўзингизнинг технологик имкониятларингизни жорий этишингиз ҳамда бунда ўзингизнинг бизнес-манфаатларингизни аниқ эсда тутишингиз зарур. Чунки талабга эга маҳсулотни яратиш – бу қўлбола воситалардан фойдаланган ҳолда унинг асосли эканини бир неча марта текшириб кўриш демакдир.