(Русский) Язык:

Эмоционал интеллект

Эмоционал интеллектни ҳар қандай ёшда ҳам ривожлантириш кеч эмас. Бироқ болаларда гўдаклигиданоқ қайишқоқ кўникмаларни шакллантирган маъқул,  бундай кўникмаларнинг борлиги албатта ўқишда ва ҳаётда, келажакда эса – бизнес ва мансаб поғонасидан кўтарилишда ҳам ижобий ўзгаришларга олиб келади.

Одамнинг мактабда, жамиятда, уйда, ишда муваффақиятли фаолияти учун зарур бўладиган муҳим қобилиятлари рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади: коммуникативлик, ўзини ривожлантиришга ва ўзини-ўзи ўстиришга интилиш, ижтимоий фаоллик, эмпатия, мотивация, ўзини бошқариш, ўзини англаш.

Агар бола ёшлигиданоқ ўзини бошқаришга ва интизомга, ҳиссиётларини аниқ билиш ва уларни бошқаришга ўрганмаса, кенг дунёқараш ва ривожланган функционал кўникмалар (нутқ, ёзиш, ахборот саводхонлиги) ишламайди.

Боланинг база сифатидаги эмоционал соҳасини ривожлантириш. Бу унга асосий функционал кўникмалар мавжуд бўлганида улардан муносиб фойдаланиш ва ўзини-ўзи ўстиришга интилиш имконини беради. Бугун одамзот дуч келаётган барча глобал таҳдидлар эмоционал интеллект кўникмалари билан ҳал этилмоқда. Ирода, етакчилик сифатлари, ўзини-ўзи ташкиллаштириш қобилияти эса одамга жамиятда муносиб ўрин эгаллашга, ўзини кўрсатишга ва намоён этишга ёрдам беради.

Ҳозирги дунёда қайишқоқ кўникмалар ишга жойлашишда ҳам жуда муҳим омилга айланмоқда. Ажойиб маълумотга ва касб бўйича чуқур билимга эга бўлишнинг ўзи кифоя эмас, жамоада ишлашни, ўз эмоцияларини бошқаришни билиш, ҳамкасбларининг эмоцияларини ҳис қилиш зарур. Иш берувчи юқори IQ га эга ходимдан кўра, яхши EI га эга ходимни маъқул кўради.

Бошқача қилиб айтганда: муваффақиятли бўлиш учун одам бошқалар билан аниқ ва тушунарли мулоқот қилиши, ўзи кутаётган нарсаларни тушунтира билиши, фаол ва диққат билан тинглаши, ўз кайфиятини бошқара олиши, таъсир кўрсатиши ва илҳомлантира олиши, жамоада ишлашни ўзлаштириши, уни бошқариши ва низоларни бартараф эта олиши керак. Ривожланган эмпатия одамларнинг катта гуруҳида қулай ҳолатни таъминлайди ва одамга, у экстраверт ёки интровертлигидан қатъи назар, бошқаларнинг эмоционал сигналларини ҳис қилиши ва тушунмовчиликка камдан-кам дуч келишига ёрдам беради. Бирор-бир танишувдан олиш мумкин бўлган эҳтимолий манфаатдан қатъи назар, одамлар билан узоқ муддатли алоқаларни шакллантириш ва уларни ушлаб туриш қобилияти одамнинг атрофида сезиларли мулоқот доираларини шакллантиради, уларнинг мавжудлиги одамга ҳар қандай кескин вазиятда ҳам жон сақлаб қолишга кўмаклашади, бу мансаб борасида ҳам, шахсий ҳаётга ҳам, социум билан ўзаро муносабатларга ҳам тааллуқли.

Қайишқоқ кўникмалар одамга ўзгараётган социум талабларига мувофиқ ўзгаришига ёрдам беради. У ўзининг заиф ва кучли сифатларини билади ва уларни ўзи ва бошқалар учун фойда билан қўллай олади. У эмоцияларни бошқаришни билади, уларга ўзининг шу лаҳзадаги ҳолатини бузишга имкон бермайди ва олган мажбуриятларини бажарган ҳолда ва унинг назоратига бўйсунмайдиган нарсаларга таъсир қилишга уринмасдан, ўз ҳаётида юз бераётган барча нарсалар учун жавобгарликни ўз бўйнига олади

Эмоционал интеллектга эга одам атрофдагиларга сифатли мулоқотни беришга қодир, бу шубҳасиз ҳар қандай турмуш соҳасида бебаҳодир. Хўш бунга қандай ўрганиш мумкин? Ўзининг шахслараро мулоқотдаги қобилиятларини ўстирган ҳолда мунтазам равишда ўз устида ишлаш: икки қадам олдинда ўйлаш, дунёқарашни кенгайтириш, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳисларини ўз номи билан айтиш, ўзини бошқа одамнинг ўрнига қўйиш.