(Русский) Язык:

STEAM-таълим

STEAM қисқартмаси – бу Science, Technology, Engineering,  Art and Mathematics, яъни фан, технологя, инженерия, санъат ва математика демакдир. Аммо! – соф ҳолатда ва бир-биридан ажралган ҳолда эмас, балки билимларнинг ўзаро яқин алоқаси ва таъсирида. Улар ёшларга турли-туманликлардан иборат бўлган атрофдаги оламни англаш ва у тақдим этадиган имкониятларни баҳолашга ёрдам беради. Фан – атрофимизда, технологиялар эса ҳаётимизнинг барча соҳаларига кириб борди. Инженериясиз бирортаям муҳим ечимни, у хоҳ қурилиш ёки атроф-муҳитни такомиллаштириш бўйича тадбирлар бўлсин, рўёбга чиқариб бўлмайди. Математик билимлар эса кўплаб ҳаётий вазифаларнинг ечимини топишда ёрдам беради.

STEAM – бу фанлараро ва амалий ёндашувни қўллашга асосланган таълим, унда юқоридаги бешта фан ягона таълим тизимига бирлаштирилган.

STEAM дастурининг афзаллиги унинг атрофдаги олам билан яқин алоқаси ва талабалар учун мотивациянинг юқорилигидадир.

Болаларга мактабда ўқитиладиган фанлар реал ҳаётдан мутлақо узилгандай бўлиб туюлади (бу ҳақиқат). Аммо STEAM – бу мактаб дарсларидан кўпроқ нарсадир. STEAM-тадбирлар болаларга ҳозир улар ўрганаётган нарсалар уларнинг келажаги ва бутун дунё келажагининг пойдеворига ўрнатилишини яққол намойиш этади.

Билимлар амалий характерга эга бўлиши керак, улар ўқувчиларга уларни нафақат лаборатория шароитларида, балки реал ҳаётда қўллашлари учун зарур. Назарий билимлар амалиётда муваффақиятли қўлланганидагина таълим олиш қизиқарли бўлади. Бу болаларга нафақат ўз ихтиросини, балки ўзининг бахтли келажагини ҳам ўз қўллари  билан яратиш имконини беради. Таълим жараёнининг ўзи юқори амалий натижаларни ва янги юқори технологик ахборот жамияти шароитларида ҳар бир шахснинг ютуғини ваъда қилувчи қизиқарли шаклда ўтади. Унда илгарилаш учун ёшлар ўз имкониятларини ўтмишда мақбул ҳисобланганидан анча юқорироқ даражагача ривожлантиришлари лозим.

STEAM-таълим — ёш йигит-қизнинг муваффақиятли келажаги – яхши иш, юқори маош, ўзини намоён этиш, юқори интеллект – учун ажойиб тамал тоши.

STEAM-ёндашув туфайли болалар юз бераётган воқеалар мантиғини англаб етади, уларнинг ўзаро боғлиқлигини тушунади, оламни тизимли тарзда ўрганади, жамоада ишлаш кўникмалари, қизиқувчанлик, муҳандислик фикрлаш услубини ишлаб чиқади, кескин вазиятлардан чиқишни ўрганади, менежмент ва ўзини тақдим этиш асосларини ўзлаштиради. Бундай кўникмалар боланинг янги ривожланиш даражасини таъминлайди.

Бугунги кунда STEMга, замонавий инновацион технологияларда креативликнинг муҳимлигини намойиш этган ҳолда, Art ҳам тўлақонли қўшилди. Санъатга тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Буни таълимда ҳар доим унинг самарадорлиги масаласи кўтарилиши асосий масала эканлиги билан тушунтириш мумкин. Агар талабалар асосий фанга қўшимча равишда бирор санъат тури билан шуғулланса, бу асосий йўналишга ҳеч қандай зарар етказмайди. Рассомлик, каллиграфия, қўшиқ ёки мусиқа билан шуғулланиш ёшларнинг коммуникацияси, социализацияси ва ўзини намоён этиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради; санъат интизомга, кузатувчанликка ва яратувчанликка ўргатади, шу боис ҳам ҳозирда гаджетлар ўзининг дизайни ва истеъмолчи учун қулайлиги билан кишини лол қолдирмоқда.