Ёшлар учун дизайн-фикрлаш бўйича маҳорат дарсларининг биринчи кунида биз Илғор Технологиялар Маркази атрофидаги ҳудудни тадқиқ қилдик, кузатишни, бирор қизиқарли нарсани пайқашни ўргандик.
Тренеримиз — Алматидан ташриф буюрган Чокан Нукушев Алмати ва Атирау мактабларида “Дизайн-фикрлаш устахонаси” таълим дастурининг координатори бўлиб ишлаган.