Кеча, ёшлар учун дизайн-фикрлаш бўйича маҳорат дарсларининг 3-кунида, 4 та зонадан ҳар бирининг жамоаси муаммоларни баён этиб, уларнинг ечимлари ўйлаб топишди.
Кейин биз кўчага чиқиб, интервьюларни ташкил қилдик, ҳар бир жамоа ўз зонасида ўтиб кетаётган фуқаролардан бу зонада уларга нима ёқиши ёки ёқмаслигини сўради.
Маҳорат дарсларининг якунида иштирокчилар ўз ечимларини фуқаролардан олинган ечимлар билан бирлаштирдилар ва жамоали овоз бериш йўли билан энг долзарб муаммоларни ва энг қизиқарли ечимларни танладилар.
Умуман олганда, биз 3 кун ичида дизайн-фикрлашнинг асосий босқичларини ўргандик: эмпатия (кузатиш ва тушуниш) / муаммони белгилаш / ғояларни генерациялаш ва фокусни олиш… Прототиплаш ва тестдан ўтказишга улгурмадик, аммо энди бу кейинги маҳорат дарсларида.
Тренеримиз Чокан Нукушевга ажойиб маҳорат дарси учун миннатдорчилик билдирамиз