MakerSpace машғулотини айнан қайси мавзуга бағишлашни танлаш тўлиқ ўзингизга, имкониятларингизга, билимларингиз ва истакларингизга боғлиқ. Сиз рақамли асбоблардан фойдаланишингиз ва юқори технологик машғулотлар учун ҳудуд яратишингиз мумкин, аммо бу ҳолда сиз махсус билимлар, кўникмалар ва қобилиятларга эга бўлишингиз керак. Агар ўзингизни юқори технологиялар мавзусида қулай ва дадил ҳис қилсангиз ва болалар билан билимларингиз ва тажрибангизни баҳам кўришга тайёр бўлсангиз, унда қуйида тақдим этилган бир ёки бир нечта юқори технологик ресурсни танланг:
✅LittleBits
✅Arduino
✅Lego робот техникаси
✅3D-принтерлар
✅Raspberry Pi
✅Hummingbird тўпламлари
✅Sphero
Агар сизда эски компьютер техникасининг захираси – компьютерлар, мониторлар, принтерлар ва бошқа қурилмалар бўлса, унда талабалар учун ҳам маҳорат дарсларини ва экспериментлар ўтказишингиз мумкин. Машғулотлар жараёнида улар қурилмани кичик винтигача қисмларга ажратиб, техника ичидан қандай тузилганини билиб олишади, ичидаги деталларни ўз кўзлари билан кўришади ва қўллари билан ушлашади, эҳтиёт қисмларни эса бошқа лойиҳаларни, масалан Frankentoys’га ўхшаган лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун сақлаб қўйишади.
Агар сизда технологиялар ҳақида билимлар бўлмаса, унда эътиборингизни қўл остидаги материаллар ёрдамида “қўл меҳнати”га қаратинг – бундай ижод тури сезиларли натижани беради. Сиз турли мавзуларга бағишланган машғулотларни ўтказишингиз мумкин, масалан:
✅Makedo картони
✅Sugru
✅ёпишқоқ лентадан ясалган буюмлар
✅картон гитара ясаш
✅скрапбукинг, эски китоблардан буюмлар ясаш
MakerSpace машғулотида иш учун қайси мавзуни танламанг, асосийси – ўқувчиларингиз билан бирга фикрлашни, лойиҳалаштиришни, яратишни, тажриба ўтказишни ва ихтиро қилишни ўрганасиз. Сиз муваффақиятсизликларга эътибор бермасдан, уларни енгиб ўтишни ўрганасиз.
MakerSpaces асосий нарсага ўргатади: берилиб ишлаш, ижод қилиш ва ҳамкорлик — бу замонавий доимий тарзда ўзгариб турадиган оламда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган кўникмалардир.