(Русский) Язык:

Танишинг: Қозоғистонлик MakerSpace Workshops тренерлари

19 январь куни Startup Mix #40 доирасида қозоғистонлик тренерларнинг MakerSpace Workshops тадбири бўлиб ўтади. Curiosity Maker Space & Maker Space Almaty нинг 14 ёшдан катта иштирокчилари учун интерфаол маҳорат дарслари сессиясини Динара Ауелбекова, Азиза Ибрагимова ва Қимбат Турисбековалар ўтказади. Бир вақтда ўтказиладиган маҳорат дарсларига навбат тартибида шу жойнинг ўзида ёзилиш мумкин.

Воркшоплар мавзуси: 

  • платалар ва электроника билан ишлаш
  • металл кўкрак нишонларини яратиш
  • Arduino асослари


  Динара Ауелбекова

Maker Space Almaty йўли: болалар учун маҳорат дарсларидан тортиб, то стартаплар билан ишлашгача

Спикер ҳақида: Динара —American Space/Makerspace Almaty директори. Унинг асосий вазифаларига стратегик режалаштириш ва янги дастурларни ишлаб чиқиш киради.

Шунингдек Динара IELTS имтиҳонига тайёргарлик учун онлайн платформа ҳисобланган қишлоқ талабаларини қўллаб-қувватловчи IELTSAPAI лойиҳасининг асосчиси ҳам ҳисобланади

Динара Technovation танловининг ярим финалчилар, GOviral pitch contest ғолиблари жамоасининг ментори ҳисобланади.


 Азиза Ибрагимова

Maker Space Almaty’ маҳорат дарслари. Technovation Challenge менторлиги бўйича сессия

Спикер ҳақида: Азиза —Makerspace Almaty’нинг етакчи координатори, унда кўп сонли STEM-дастурлар ташкил қилинади ва ўтказилади.

Азиза қизлар ва аёлларнинг технологиялар ва табиий фанларда ривожланиши бўйича дастурларни фаол қўллаб-қувватлайди. Шунингдек Азиза Technovation World Pitch 2017 ғолиблар жамоасининг ментори ҳисобланади.