(Русский) Язык:

Батирхан Сулеймандан видеомейкинг бўйича воркшоп

Дўстлар, 26 март куни бизда Curiosity Maker Space’дан навбатдаги тадбирлар серияси бўлиб ўтади. Тадбирлар “АЁЛЛАР ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИДА” Марказий Осиё ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади.

26 март куни қозоғистонлик спикер Батирхан Сулейманнинг видеомейкинг бўйича 3 соатлик бепул сессияси ўтказилади.

Батирхан Makerspace Almaty координаторининг ассистенти ва видеомейкер бўлиб, блоглар учун истеъдодли видеоларни суратга олади, видео олиш бўйича курсларни олиб боради.

🎥🎞 Батирхан ўзининг видеомейкинг соҳасидаги тажрибаси ва сирлари билан 26 март куни ИНХА Университетида соат 11:40 да В301 аудиториясида ўртоқлашади.

Ушбу сессия ўз фаолиятини эндигина бошлаган видеоблогерларга ва воқеаларни видео ёрдамида ҳикоя қилишни ўрганишни истаётган ҳамма учун қизиқарли бўлиши шубҳасиз.

__________________________

 

Семинар дастури (11:40-14:40):

Видеотасвир олишга кириш.

1.15 дақ — Камера функционали.

Фотоаппаратдан қандай қилиб видеотасвир олиш учун фойдаланиш мумкин.

Transitions (Ўтишлар).

Интерактив. Видео тасвирга олиш.

30 дақ — танаффус. Саволлар.

1.15 дақ — Монтажга кириш

Интерактивдаги материални монтаж қилиш.

Рангни тузатиш ва СС ҳақида қисқача.

Усуллар ва ўргатувчи ресурслар.

Ушбу семинарда қатнашиш учун алоҳида рўйхатдан ўтиш керак.

 

➡️ Семинарга ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: https://goo.gl/forms/fIIL989UBDVJHUHP2

Ҳафталикнинг барча тадбирлари ҳақидаги батафсил маълумот http://womenintech.uz/ сайтида

Семинарда қатнашиш бепул. Шошилинг, ўринлар сони чекланган