(Русский) Язык:

Makerspaces: 21 аср таълим соҳасининг муҳим компоненти

MakerSpace тарихи

MakerSpace концепцияси йигирма йил олдин юзага келган Hackerspace иш майдонларидан ривожланди.  Биринчи мустақил Hackerspace C-Base дастурчилар учрашадиган, ишлайдиган, ғоялари билан ўртоқлашадиган ва ҳамфикрлари билан ҳамкорлик қиладиган жой бўлган. Натижада, умумий манфаатлар (компьютерлар, технологиялар, фан, рақамли санъат) билан бирлашган ҳамжамият аъзоларининг ўзи томонидан бошқариладиган иш майдони доирасида янги лойиҳалар, компаниялар, маҳсулотлар пайдо бўлди.

 

Вақт ўтиши билан Hackerspaсе ривожланди, ишчи ҳудуд 3d-принтерлар, рақамли дастурий бошқарувга эга дастгоҳлар ҳамда иш ва ижод учун зарур бўлган бошқа қурилмалар билан бойиди.

 

Бугунги кунда MakerSpace концепциясини тавсифлаш учун мос келадиган, унинг ўрнини босадиган кўплаб терминлар мавжуд — Hackerspace, TechShops, FabLabs ёки Innovation Spaces.  Биргаликдаги ижод ва иш учун ҳудудни қандай номлашимиздан қатъи назар, дунёдаги таълим муассасалари тоборо кўпроқ бундай таълим шакли нафақат ўқувчиларга, балки ўқитувчиларга ҳам бериши мумкин бўлган қийматни англай бошламоқда.

 

Makerspaces’нинг таълимдаги аҳамияти ҳар бир мактаб ва бошқа исталган ўқув муассасаси форматига жуда яхши мос келади, уларни тез-тез ҳатто кутубхоналарда, улкан бўш майдонларда ташкил қилишади, улар Makerspaces иштирокчиларини амалий машғулотларга жалб этиш вазифасини жуда яхши уддалайди. Makerspaces’да урғу талабаларни STEAM фанларига, яъни фан, технологиялар, инженерия, санъат ва математикани амалий ўқитишга, шунингдек рақамли ва ахборот саводхонлигига ҳам берилган.

 

Makerspaces концепциясининг асосида ётувчи яратиш жараёни барча даражаларда ўқитиш учун қудратли восита ҳисобланади. Яратиш, ижод ва ишлаб чиқариш учун яратиладиган ҳудудлар инновацион таълим технологияларининг энг муҳим ютуқларидан бири ҳисобланади ва ўқувчиларни амалий лойиҳалаштириш, конструкциялаш ва итерация орқали олий тартибдаги муаммоларни ижодий ҳал этишга жалб этиш учун восита саналади.

 

Makerspace салоҳияти охиригача очиб берилмаган, бу 21 аср ўқитувчилари ва ўқувчилари бажариши керак бўлган вазифа.

 

Makerspaces’нинг реал фойдаси нимадан иборат?

 

Makerspaces талабаларга мустақил ўрганиш масъулиятини ўз зиммасига олишни ўргатади.

Makerspaces талабаларга ўзларига қизиқарли бўлган мавзуларни тадқиқ қилиш имконини беради. Makerspaces креатив бўлишни ва ижодий фикрлашни ўргатади. Демакки – муаммоларни ноанъанавий тарзда, баъзида пародоксал усуллар билан ҳал қилишни ва муваффақиятга эришишни ўргатади.

 

Makerspaces янги нарсаларни ўрганиш учун хавфсизлик ва қулайликни яратади. Талабалар очиқ ва дўстона муҳитга тушиб қолади, унинг ичида улар мактабда беролмаган мураккаб ва ҳатто баҳс-мунозарали саволларни бериши мумкин. Бу жараён янги ғояларнинг туғилишига ёрдам беради, уларни янгича фикрлашга мажбур этади.

Makerspaces муваффақиятсизликни қандай енгиб ўтишни ва янги қадам ташлашни ўргатади, у гипотезаларни текшириш ва бир неча марта тестдан ўтказиш учун ажойиб жой ҳисобланади. Талабаларда буни яна ва яна қилиш имконияти бор.

 

Makerspaces ўқувчига ўзини эркин тутиш ва ҳис қилиш имконини берган ҳолда, диққат-эътиборни конкерт ғояга ёки муаммонинг ечимига қаратишни ўргатади . Талабалар 45 дақиқа ҳаракатсиз ўтирмасликлари керак, улар ҳаракатланиши, мулоқот қилиши, ўзларини бўш тутишлари мумкин.

Makerspaces ўз қобилиятини намоён этишга ёрдам беради, ҳамкорлик қилиш, жамоада ишлаш ва тескари алоқага эга бўлишни ўргатади. Бу ўзини намоён этиш ва фикрдошлари билан ҳамкорлик қилиш эса ҳар қандай кишининг муҳим ижтимоий эҳтиёжи ва бизнесда муҳим кўникма ҳисобланади. Makerspaces болалик пайтидаёқ бу имкониятни тақдим этади.

Makerspaces’ни ўз ўқув дастурига жорий этган мактаблар ўқувчиларнинг билимлари, қобилиятлари ва кўникмалари ошишида ифодаланган ажойиб натижаларга эга бўлмоқда.