(Русский) Язык:

Қозоғистонлик спикерлар Startup Mix #40 да учта воркшоп ўтказади

 

19 январь (шанба) куни бўлиб ўтадиган Startup Mix #40 конференциясининг биринчи кунида Almaty MakerSpace дан ташриф буюрган дўстларимиз  учта параллел маҳорат дарси сериясини ўтказади:

 

✅ Платалар ва электроника билан ишлаш бўйича воркшоп.

Иштирокчилар: 5 киши (ёш 14+). Кетма-кет 3 та воркшоп. Ёзилиш тадбир жойида

Иштирокчилар кичикроқ электр платасини мустақил равишда кавшарлашга уриниб кўради ва кейин уни ўзлари билан олиб кетишлари мумкин.

Шахсий креатив металл значокларни яратиш бўйича воркшоп.

Иштирокчилар: 10 киши (ёш 12+). Кетма-кет 3 та воркшоп. Ёзилиш тадбир жойида. Иштирокчилар мустақил равишда металл значок (button)ни ўйлаб топишади, чизишади, ясашади ва ўзлари билан олиб кетишади

Arduino асослари бўйича воркшоп.

Иштирокчилар: 7  киши, ёши 15+, иштирокчилар базавий дастурлаш билимларига ва ўз ноутбукларига эга бўлиши лозим. Ёзилиш олдиндан айнан Ардуинода, онлайн (в telegram @elena_selezneva)