(Русский) Язык:

Бошланғич мактабда Makerspaces

Талабаларга яратиш жараёни тушунарли бўлиши, улар ўзларини қулай ҳис қилиши учун ҳар бир болага таниш бўлган асбоблар билан жиҳозланган ҳудудни ташкил қилиш керак. Мактабгача ёшдаги болалар ва кичик синф ўқувчилари ҳолатида ҳар бир кичкинтойга таниш бўлган LEGO кубиклари жуда яхши мос келади.

LEGO кубиклари — турли прототипларни яратиш учун идеал материалдир. Болалар кубикларни олиб, қўйилган вазифа руҳида ниманидир конструкциялай бошлайди, бунда улар ҳам мустақил равишда, ҳам жамоа бўлиб ишлашлари мумкин. Агар нимадир тўғри келмаса, яхшироқ натижага эришиш учун бошидан бошлаш мумкин. Ҳар қандай прототипнинг тақдири – кўп мартда тестдан ўтиш ва яхшироқ ечим топилмагунича устида кўпроқ ишлашдир.

Болалар илмий-техника ижодининг асосида ҳар доим қизиқиш ётади. Ўқувчилар билан ижодий жараённи оддий ва яхши таниш материаллар ёрдамида рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.

LEGO® лойиҳасида сиз кичкинтойлар билан ижодий жараённи йўлга қўйиш ҳамда уни қизиқарли, турли-туман ва фойдали қилишда сизга ёрдам берадиган кўплаб йўриқномалар, ёрдамчи материаллар ва ғояларни топасиз

LEGO® методологиясидан фойдаланинг, узлуксиз яратиш жараёнини созлашдан ва кичик синф ўқувчилари учун таълимдан бошланг,  LEGO® билан бирга улғайинг ва ривожланинг.

Ўқувчиларингизда ғоялар пайдо бўлиши ва уларни рўёбга чиқариш учун LEGO кубикларининг ўзи етарли бўлмай қолиши мумкин. Кўп ҳолларда қоралама прототипларни яратиш учун турли материаллар зарур бўлади. Шу боис биз ҳар доим қўл остингизда қуйидаги фойдали материаллар бўлишини тавсия қиламиз:

✅Қоғоз ва картон

✅Тугмалар

✅Мато ва иплар

✅Фотосуратлар, журнал қирқимлари

✅Табиий материаллар

✅Қаламлар, бўрлар ва маркерлар

Турли материаллардан фойдаланиш ўқувчиларга тасаввурларини кенгайтиришга, ижодий лойиҳалаштириш кўникмаларини ривожлантиришга ва эстетик дизайн тамойилларини ўзлаштиришга ёрдам беради. Синф хонасида мавжуд бўлган материаллар асосида “материаллар кутубхонаси”ни яратиш фойдали бўлади. Ёпишқоқ лента, елим, мастика ва лой LEGO кубикларини шикастлаши мумкин. Шу боис LEGO кубиклари билан ишлаганда деталларни ёпиштириш учун канцелярия резинкалари, каркас учун сим, скрепкалар ва металл қисқичлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Машғулотларни ташкиллаштириш учун махсус устахона шарт эмас!

Сиз Makerspace ҳудудини исталган мос келувчи хонада яратишингиз мумкин: кутубхонада ёки табиий-илмий ва техника фанлари бўйича машғулотлар учун мўлжалланган синфхоналарда. Биз юқорида тилга олган материалларни сақлаш учун ихчам жойни ташкил қилинг, уларни кутубхона ёки синфхонадаги исталган шкаф жавонида сақлаш қулай бўлсин.

Болалар билан бирга ижод қилинг ва ривожланинг!