(Русский) Язык:

Чокан Нукушевнинг дизайн-фикрлаш устахонаси

Дўстлар, 13-15 май кунлари дизайн-фикрлаш бўйича ажойиб спикерни таклиф қиламиз ва ўсмирлар (12-18 ёш) учун 3 кунлик бепул курсни ўтказамиз.

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

Ёшларга дизайн-фикрлаш нега керак? Қизиқувчанлик, креативлик, танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва турли муаммоли вазиятларнинг қизиқарли ечимларини ўйлаб топиш учун. “Биз ҳар доим … қилардик” деганга ўхшаш ҳеч қандай стандарт ечимлар қабул қилинмайди…

Дизайн-фикрлаш методикасининг (Стэнфорд университетида ўйлаб топилган) асосида ҳар доим инсон (Human-Centered Design) туради. Курсда иштирокчилар шунчаки эмас, балки одамларга реал ёрдам берадиган ғояларни қандай ўйлаб топиш мумкинлигини билиб оладилар. Одамларга “шу ернинг ўзида ва ҳозир” нима кераклигини билишни, муаммоларни имкониятларга “айлантиришни” ўрганиб оладилар.

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

Курс дастури 3 қисмдан иборат:

1⃣ Дизайн-фикрлаш асосларини ўрганамиз. Дизайннинг бунга нима алоқаси бор? Ностандарт ғояларни қандай ўйлаб топиш мумкин (+ уй вазифаси)

2⃣ Ўзимиз ёрдам бермоқчи бўлган аудиторияларни ўрганамиз ва тадқиқ қиламиз Сўровномалар қандай ўтказилади? Сўровномалардаги маълумотлар қандай ўқилади? Муаммоларни яхшироқ тушуниш учун ментал хариталарни тузишни ўрганамиз (+ уй вазифаси)

3⃣ Гуруҳларда ишлаймиз, ечимларни ўйлаб топамиз ва прототипларни яратамиз (+ уй вазифаси)

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

❗️ Ишонаверинг, бу жуда ажойиб курс. Спикеримиз — Чокан Нукушев, олдин Social Impact Award халқаро ижтимоий тадбиркорлик дастурининг (Европада ёшлар орасида энг йирик бўлган)  мамлакатлар бўйича координатори ҳамда Алмати ва Атирау мактабларида “Дизайн-фикрлаш устахонаси” таълим дастурининг координатори бўлган.

Қатнашиш бепул, аммо фақат рўйхатдан ўтиш орқали. Ўринлар сони чекланган. Рўйхатдан ўтар экансиз, 3 кун давомида, ўтказиб юбормасдан, машғулотларда қатнашиш мажбуриятини оласиз.

Курс 13-15 май кунлари соат 16:00 дан 18:00 гача Илғор Технологиялар Марказида бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола бўйича: https://forms.gle/nHPB6XesHwNjHSTM8