(Русский) Язык:

Динара Ауелбекованинг StartUp Mix #40 доирасидаги чиқиши

StartUp Mix доирасида American Space / Makerspace Almaty  директори Динара Ауелбекова Maker Space Almaty қандай қилиб болалар учун маҳорат дарсларидан стартаплар билан ишлашгача ривожлангани ҳақида гапириб берди.

MAKERSPACE — бу ҳамжамият бўлиб, унинг ичида ҳаммасини болалар билан ишлайдиган, ўз лойиҳаларини яратадиган ва керагидан ортиқча ишларни қиладиган жонбоз одамлар ҳал қилади. MAKERSPACE учун энг асосийси – жамоа. “Ижод учун ҳудуд” анъанаси – бу ғоялар билан мунтазам алмашиш, узлуксиз таълим  ва ғояларни генерациялаш жараёнидир.

Makerspace Almaty кичкина нарсадан бошланганди: минимум ускуна ва асбоблар, битта 3D-принтер ва бир нечта компьютер билан жиҳозланган хонача. Бугун Makerspace Almaty имкониятлари барча STEM-технологиялар бўйича курсларни ўтказиш ва режалаштириш имконини беради: мобил иловаларни ишлаб чиқиш, дастурлаштириш, робот техникаси, математика, кавшарлаш, Ардуино, қизлар учун STEM-оромгоҳ (app development, coding, robotics, math, soldering, lettering and crafts, girls in STEM summer camp).

Бугун Makerspace Almaty’да улар фахрланиши мумкин бўлган ютуқлар бор. Алматида Makerspace Almaty кучлари билан Maker Faire – Марказий Осиёдаги биринчи оммавий фан, гараж инновациялари ва рақамли санъат фестивали ўтказилди. Қизлар жамоаси Technovation Challenge-2017 глобал танловида ғалаба қозонди ва ўз иловасини ривожлантириш учун 15 000 доллар маблағ олди. Makerspace Almaty резидентлари автоматлаштирилган ва бошқарув пультида ишлайдиган ккита роботни яратди ва 30 та жамоа орасида робот техникаси бўйича республика танловида ғолиб чиқди. Қизлар жамоаси Паркинсон касаллигига чалинган кишилар учун ўз-ўзидан барқарорлаштирувчи ручкани яратди ва бутун Қозоғистон бўйлаб ўтказилган инновациялар танловида ғолиб чиқди.

Makerspace Almaty  ўзининг стартаплар билан фаолиятида иккита асосий дастурни амалга оширади:

Pitch sessions at Makerfaire —жамоалар бир неча босқичдан иборат танловдан ўтади, унинг натижалари бўйича ғолиб, бажарилган ишлар ва маблағларнинг сарфланиши ҳақида мажбурий ҳисоботларни бериши шарти билан, ўз лойиҳасини ривожлантиришга 2000 доллар маблағ олади.

Small grants program – мактаб ўқувчилари учун дастур, унинг ғолиби лойиҳа прототипини ривожлантиришга 500 доллар олади. Динара стартаплар билан ишлаганда юзага келадиган ва жойдан силжиб, муваффақиятга эришиш учун йўқ қилиниши керак бўлган асосий стереотипларни қайд этди:

ғояни ўғирлашларидан қўрқмаслик, аксинча, уни бошқалар билан ўртоқлашиш, тестдан ўтказиш ва қимматли тескари алоқага эга бўлиш;

даҳо ғоя келишини кутиб ўтирмаслик. Энг оддий ғоя ҳам иш бериши мумкин. Агар биттаси бўлмаса, бошқасини, яна ва яна синаб кўриш керак. Агар ўз стартапингизнинг ғоясига ишонсангиз, у жамият учун реал муҳим муаммони ҳал этиши шарти билан, албатта муваффақиятга эришасиз.

Динара стартапларга techngarden, 500 startups, yc incubator каби турли грантлар ва акселераторларга ариза беришни маслаҳат беради.