(Русский) Язык:

Мактабларда Makerspace маданиятини жорий этиш нега керак?

 

Дунё шиддат билан ўзгаришда давом этмоқда, бугунги таълим тизими ҳам охирги вагонга сакраб чиқиб илгарилаб кетаётган поездга етиб олиши зарур. Ҳаётда ва ишда муваффақиятларга эришишга тайёр кишиларни тарбиялаш – бугун ўқув муассасалари олдида турган энг катта вазифадир. Кундалик мактаб амалиётига асосида қайишқоқ кўникмалар ва эркин ижодкор шахсни тарбиялаш ётадиган ўқитиш ва таълимнинг янги методларини жорий этиш ҳам шу вазифалар сирасига киради.

 

Болаларни ўйлашга, олган кўникмаларини амалда текшириш ва мустаҳкамлашга ўргатиш – замонавий ўқитувчиларнинг вазифаси. Шу тарзда, мактаб бўсағасидан чиққан ўқувчи назариётчига эмас, балки амалда муаммоларни ҳал этишга қодир ва жамоада иштиёқ билан ишлайдиган, гипотезаларни илгари суриб, уларни тестдан ўтказадиган, баҳолайдиган ва тузатиш киритадиган амалиётчига айланади. Яъни иш берувчиларга керак бўлган ва ҳозирги ходимларда топиш қийин бўлган кўникмалар тўпламига эга бўлади. Бошқача қилиб айтганда:  яратувчи тафаккурига эга кечаги ўқувчи ўзи ишлайдиган турли соҳаларда муваффақиятли бўлади.

 

Агар мактаб таълими жараёнида ўқувчи хатоларни қилиш ва тузатиш – бу киши тайёр туриши керак бўлган воқеликлар эканини билиб олса, у эҳтимолий қийинчиликлар олдида тайёр туради. Мактаб ўқувчисига қайишқоқ кўникмаларни сингдириш – бу унга жамиятда ўзини тутишнинг бутун бир маданиятини сингдириш демакдир, бу унга йўлида учрайдиган тўсиқларни муваффақиятли енгиш имконини беради.

 

Makerspaces концепцияси болаларни адолатли бўлишга ва интеграцияга, танқидий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилишга , ўзини-ўзи такомиллаштиришга ва доимий фаол таълим олишга ўргатишга қодир. Демак, эртага бугунги ўқувчилар ва талабалар олдида турадиган фан, технологиялар, инженерия, санъат ва математикадаги катта масалаларни ҳал этишга ҳам ёрдам беради.